Премьер-лига жамоалари “МЮ” вингери учун кураш олиб боришади

Англиянинг тўрт жамоаси “МЮ” ҳимоячиси Эшли Янгни қўлга киритиш пайига тушишган. Бу ҳақда Manchester Evening News нашри хабар тарқатмоқда.

Эшли Янг бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остида майдонга камроқ тушмоқда. Шу сабабли ҳам у январда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши кутилмоқда.

"Уотфорд", "Эвертон", "Суонси" ва "Вест Бромвич" каби премьер-лига жамоалари тажрибали футболчини ўз сафида кўришни исташмоқда. Янг учун “Уотфорд” варианти анча қулай бўлиши мумкин. Боиси, Эшли айнан шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2003-2007 йилларда шу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!