"Шаҳарликлар" сўнгги турда "Вест Хем"ни мағлуб этишса, АПЛ чемпионлигини қўлга киритишади, Англия терма жамоаси аъзоси Фоден эса аллақачон индивидуал совринни қўлга киритди. У Премьер-лигада йилнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди. 

"Ушбу мукофотни қўлга киритиш мен учун жуда фахрланадиган ютуқ. Премер-лига дунёдаги энг буюк лига сифатида эътироф этилган ва ўз клублари учун махсус мавсумларни ўтказган бошқа кўплаб ажойиб ўйинчилар билан номзод бўлишдан мамнунман", - , - деди Фоден.

Rasm

Фоден бу мукофот учун Эрлинг Холанд, Александр Исак, Мартин Эдегор, Деклан Райс, Виржил ван Дейк, Олли Уоткинс ва Коул Палмер билан рақобатлашди.

Бу кетма-кет бешинчи мавсумдирки, "Ман Сити" футболчиси Премер-лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритмоқда. Кевин Де Брюйне 2019/20 ва 2021/22 мавсумларида ғолиб бўлган бўлса, 2020/21 ва 2022/23 йилги мавсумларда Рубен Диас ва Эрлинг Холанд бу мукофотга эга чиқишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!