Премьер Лига. Сергеевнинг голи жамоасига 1 очко келтирди (Видео)

Қозоғистон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган "Актобе" ва "Тобол" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Ушбу баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Майдон эгалари сафидаги голга ҳамюртимиз Игорь Сергеев муаллифлик қилган бўлса, мезбонлардан Руслан Валиуллин ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Алексей Баги бошчилигидаги "Актобе" кейинги турда "Атирау"га қарши ўйнайди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)