Премьер-лигада яна бир Дембеле пайдо бўлиши мумкин
Ads

Шотландиянинг “Селтик” клуби футболчиси Мусса Дембеле фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. The Sun нашрининг маълум қилишича, Дембелега АПЛнинг икки етакчи жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

20 ёшли франциялик футболчи “Манчестер Сити” ёки “Ливерпуль” сафида пайдо бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Дембеле ушбу мавсум “Селтик” таркибида жами 33та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг шотландияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.