Премьер-лигага чиққан жамоа Абрамовичга юзланди

Ҳамюртимиз Достонбек Ҳамдамов тўп сурадиган Махачкаланинг “Анжи” клубини ўтиш ўйинида мағлубиятга учратиб, Россия премьер-лигасига йўлланмани қўлга киритган “Енисей” жамоаси "Челси" клуби хўжайини ҳисобланган россиялик миллиардер Роман Абрамовичга мурожаат қилди.

“Роман Аркадьевич, премьер-лигага Сибирдан фақатгина ягона жамоа чиқди! Биз ҳеч нарсага шаъма қилмаяпмиз!”, - деб ёзилади клуб расмий твиттерида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Абрамовичнинг Британия визасини узайтиришга руҳсат берилмагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!