Премьер-лиганинг энг қимматбаҳо клуби аниқланди

Ливерпуль менежмент мактаби (ULMS) Англия Премьер-лигасининг қимматбаҳо жамоалари рейтингини аниқлади. Унга кўра, Лондоннинг "Тоттенхэм Хотспур" жамоаси лиганинг энг қимматбаҳо клуби, деб топилди. "Шпорлар" 2,5 млрд фунтга баҳоланган.

Бу борада кучли учликни "Манчестер Сити" (2,2 млрд) ва "Манчестер Юнайтед" (2,1 млрд) жамоалари якунлашган.

"Тоттенхэм" 2018/19 йилги мавсумда ЕЧЛ финалига чиқди, АПЛда кучли тўртликдан ўрин олди. Қолаверса, маошлар борасида ҳам "кучли олтилик"даги жамоалар орасида камтарона рақамларга эга клуб саналади.

Шу тариқа, улар клубнинг рейтингдаги мавқеига таъсир кўрсатадиган катта даромадга эришдилар", - деди ушбу тадқиқотни олиб борган ULMS мутахассиси Киран Магуайр.

Ўтган мавсум лондонликларнинг даромади 21 % га ўсди. Клуб эса ўз бюджетининг 39 % ни маошларга сарфлайди. Таққослаш учун "Лестер" ўз бюджетининг 84 фоизини футболчиларнинг маошларини тўлашга қаратади.

Қолаверса, "шпорлар" янги футболчи сотиб олиш учун 22 млн фунт ишлатди холос. Янги стадионнинг қурилиши жамоанинг қийматини оширишда катта роль ўйнайди.

Бир йил олдин жамоа ушбу рейтингда 1,8 млрд фунт билан 3-ўринни эгаллаб турган эди. 

АПЛдаги энг қимматбаҳо 10 клуб

1. "Тоттенхэм" – 2,5 млрд фунтов

2. "Манчестер Сити" – 2,2 млрд

3. "Манчестер Юнайтед" – 2,1 млрд

4. "Ливерпуль" – 1,5 млрд

5. "Арсенал" – 1,3 млрд

6. "Челси" – 1,2 млрд

7. "Вулверхэмптон" – 458 млн

8. "Ньюкасл" – 387 млн

9. "Бернли" – 350 млн

10. "Лестер" – 304 млн.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Нодирбек жовлиев
29/04/2020 20:00
Тотинхим ҳозир 8 ӯринда бормоқдами