
Превью. "Навбаҳор" - "Машъал"
Ўзбекистон Суперлигасининг 14-тури доирасида "Навбаҳор" ўз майдонида уч йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган “Машъал” (Муборак)ни қабул қилади. Клуб матбуот хизмати ўйин олдидан статистик рақамларни маълум қилди.
Мазкур клублар Суперлига (олий лига) ўйинларида 38 марта бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ушбу 38 та баҳсдан 16 та учрашувда муборакликлар ғалаба қозонишган, 14 тасида наманганликлар ғолиб чиққан бўлса, 8 та ўйинда томонлар дурангга имзо чеккан.
“Навбаҳор” шу кунга қадар “Машъал”га қарши ўтказилган ўзаро учрашувларда 48 та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 47 марта тўп олиб чиққан.
Мазкур жамоаларнинг ўзаро баҳсларида “Машъал” 56 очкони, “Навбаҳор” эса 50 очкони қўлга киритган. Ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1995 йили кузатилган. Ўша йили Наманганда “лочинлар” 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Муборакликлар эса 2008 йилги мавсумда "Навбаҳор"ни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган.
Ушбу клубларнинг шу кунгача Наманганда бўлиб ўтган 19 та баҳсидан 12 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган, 4 ўйинда жамоалар дурангга имзо чекишган, 3 та ўйинда муборакликлар зафар қучишган.
Намангандаги баҳсларда “Навбаҳор” рақиб дарвозасига 34 та гол уриб, ўз дарвозасидан 11 та тўп олиб чиққан (Изоҳ: 2020 йили Наманганда ўтказилиши керак бўлган ўйин CОВИД – 19 пандемияси сабабли, Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилган ва унда “Навбаҳор” номинал мезбон бўлган).
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Машʼал” баҳси 28 июнь куни Намангандаги “Марказий” стадионда соат 19:00 да старт олади.
Комментарии