Превью. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган баҳсни "Навбаҳор" жамоаси сафарда “Қўқон-1912”га қарши ўтказади. 

Миллий чемпионатларимиз тарихида ушбу жамоалар шу кунгача жами 36 марта бир-бирларига рўбарў келган. Устунлик “Навбаҳор” томонида – 19 та ғалаба. Қўқонликлар 9 та ўйинда зафар қучишган бўлса, 8 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги устунлик “лочинлар” томонида - 66-39. Наманганликлар ўзаро ўйинларда 65, қўқонликлар эса эса 35 очкони қўлга киритишган. 

Ушбу клублар ўртасидаги баҳсларда энг йирик ҳисоб 2 марта қайд этилган. “Навбаҳор” 2003 ва 2016 йиллар мавсумининг Наманганда ўтказилган ўйинларида “Қўқон - 1912”ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. 

Мазкур жамоаларнинг шу кунгача Қўқонда бўлиб ўтган 18 та баҳсидан 7 тасида мезбонлар ғалаба қозонишган бўлса, 5 та ўйинда наманганликлар зафар қучишган, 6 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатидаги устунлик “Қўқон-1912” тарафида – 24:19. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!