Превью. "Пахтакор" - "Қизилқум"

"Пахтакор" Суперлиганинг 19-турида Тошкентда "Қизилқум"ни қабул қилади. Чемпионат доирасида жамоалар 41 учрашувда майдонга тушган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "шерлар" тарафида. 34 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 114 гол урилиб, 23 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 17 тасида мезбонлар ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. Навоий жамоаси охирги марта сафарда 2010 йил очко олган - 0:0. Ўз майдонида "Пахтакор" 7 бор ушбу рақибни йирик натижа билан таслим қилган. Ўтган мавсумда Тошкентда "Пахтакор" 8:0 ҳисобида зафар қучганди.

Ўзбекистон олий лигаси тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 11:0 ҳисоби жамоаларнинг 2007 йили Навоийда ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача рекорд саналган йирик ғалабани қўлга киритган.

Баҳсни жамоалардан дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд эмас.

"Пахтакор" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйин 18 октябрь, якшанба куни соат 17:30да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!