"Президент кубоги". Етакчиларимиздан уч нафари илк турда зафар қучди

Бугундан бошлаб, Тошкентда "Президент кубоги" 1-тури старт олди. 3-бор ўтказилаётган мусобақанинг мукофот жамғармаси 75000 АҚШ долларини ташкил этади.

Турнир 2 гуруҳда ўтказилади. "А" гуруҳида рейтинги 2250 ва ундан юқори рейтингли шахматчилар иштирок этса, "Б" гуруҳида рейтинги 2249 ва ундан паст рейтингли шахматчилар қатнашади.

Ҳар бир ўйин 90 дақиқа ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.

Етакчи шахматчиларимиздан ҳисобланган Нодирбек Абдусатторов илк турда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этган бўлса, Жавоҳир Синдаров ФИДЕ байроғи остида дона сураётган рақибини таслим қилди. Шунингдек, Нодирбек Якуббоев ҳам ўз баҳсида зафар қучди. Фақатгина Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Этҳан Ваз билан бўлган ўйинда рақиби билан дурангга имзо чекди. 



Қуйида "А" гуруҳида ҳамюртларимиз қайд этган натижалар билан танишинг: 

Нодирбек Абдусатторов 1 - 0 Панда Самбит (Ҳиндистон) 
Жавоҳир Синдаров 1 - 0 Екатерина Голдсева (ФИДЕ)
Шамсиддин Воҳидов 1/2 - 1/2 Этҳан Ваз (Ҳиндистон) 
Нодирбек Якуббоев 1 - 0 Мелис Маматов (Қирғиз Республикаси) 
Баҳром Баҳриллаев 0 - 1 Неҳал Сарин (Ҳиндистон) 
Асрор Амонов 1/2 - 1/2 Тимур Гариев (ФИДЕ) 
Абдумалик Абдусалимов 0 - 1 Давид Аҳмедов (ФИДЕ) 
Муҳиддин Мадаминов 1 - 0 Адиреди Аржун (Ҳиндистон) 
Акмал Файзуллаев 0 - 1 Аристанбек Уразаев (Қозоғистон) 
Саидакбар Сайдалиев 1/2 - 1/2 Симён Новожилов (ФИДЕ) 
Афруза Ҳамдамова 1/2 - 1/2 Алексей Гоганов (ФИДЕ) 
Муҳаммадзоҳид Суяров 1/2 - 1/2 Жани Кушал (Ҳиндистон) 
Ортиқ Ниғматов 1 - 0 Жасек Стопа (Польша) 
Тоҳир Воҳидов 1/2 - 1/2 Артём Пингинг (ФИДЕ) 
Улуғбек Тиллаев 1 - 0 Нетиш Белуркар (Ҳиндистон) 
Ҳумоюн Бекмуродов 1/2 - 1/2 Виван Вишалшаҳ (Ҳиндистон) 
Олмос Раҳматуллаев 1 - 0 Жалолиддин Илҳомий (Тожикистон) 
Акбарали Абдуҳакимов 1/2 - 1/2 Муҳаммадали Абдураҳмонов (иккиси ҳам Ўзбекистон) 

Шунингдек, "B" гуруҳида ҳам кўплаб вакилларимиз иштирокида баҳслар бўлиб ўтди. Ҳавола орқали уларнинг ҳам натижалари билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!