Про лига. 4-тур учрашувлари якунланди. Турнир жадвалидаги холат билан танишинг
Про лиганинг 4-тур учрашувлари ўз ниҳоясига етди. Мазкур турда бир қатор қизиқарли ва муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.
Жумладан, турнинг марказий ўйинида “Каттақўрғон” ҳамда “Арал” жамоалари ўзаро тўқнаш келди ва беллашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Шунингдек, лиганинг фаворитларидан бири ҳисобланган “Металлург” жамоаси ўз уйида “БухДУ”ни қабул қилиб, йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди.
Айни пайтда турнир жадвалида Илҳом Мўминжонов шогирдлари пешқадам бўлиб турибди. Уларнинг ҳисобида 10 очко мавжуд.
Қуйида турнир жадвалидаги ҳолат билан танишиб чиқишингиз мумкин.


Фикрлар