Про лига. Алексей Евстафеев - "Дўстлик" клуби бош мураббийи этиб тайинланди!
2010 йилда Ўзбекистонда энг яхши мураббий деб тан олинган Алексей Евстафеев Тошкентнинг "Дўстлик" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Кеча клуб базасида янги мураббийлар штаби билан таништирув маросими бўлиб ўтди. Унда маълум қилинишича, Евстафеевга Геннадий Кочнев ёрдамчи мураббий сифатида кўмак беради. Дарвозабонлар мураббийи Вячеслав Томилин экани қайд этилган.
Маълумот ўрнида, "Дўстлик" айни вақтда бирорта очко тўпламаган ҳолда турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.
Фикрлар