Про-лига. "Андижон" рақибини теннис ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамга айланиб олди
Про-лига 13-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Андижон" учрашуви якунланди. Унда меҳмонлар йирик 6:1 ҳисобида зафар қучди.
Меҳмонлар сафида голларга Тоиров, Эркинов (дубл), Милочко, Расулов ва Эсанов муаллифлик қилди. Мезбонларнинг ягона голи Арислан Юсупбаев ҳисобига қайд этилди.
Мазкур натижадан сўнг "Андижон" очколари сонини 28 тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. "Арал Самали" ҳисобида 8 очко мавжуд бўлиб, жамоа 9-поғонани банд этган.
Фикрлар