Про-лига формати ўзгариши мумкин

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бугун Про-лига жамоалари вакиллари билан онлайн мулоқот ташкил этди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Унда жамоаларнинг бугунги аҳволи атрофлича ўрганилиб, юзага келган вазият туфайли мусобақа формати қайта кўриб чиқилди.

"Бунда мусобақа формати юзасидан фикр алмашилди. Сир эмаски, Про лигада 8 та клуб дастлабки икки йўлланма учун кураш олиб боради. Жамоалар 4 давра давомида жами 28 та турда иштирок этишлари керак эди. Карантин ҳолатидан келиб чиқиб, давралар сони қисқариши мумкин. Барчаси машғулотларга қачон рухсат этилишига боғлиқ", - деб ёзди ЎзПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг "Telegram"даги саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!