Про лига. "Локомотив" Суперлигага қайтиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилди! (Турнир жадвали)
"Локомотив" клуби Про лигадан Суперлигага чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилди. Бу ҳақда ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Айни пайтда "темирйўлчилар" 42 очко билан жадвалда пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги "Динамо" ҳисобида 37 очко мавжуд. 3-поғонадан жой олган "Қўқон-1912" 36 очко тўплашга муваффақ бўлган.
Бироқ қўқонликлар юқоридаги икки жамоадан битта кўп ўйин ўтказган. Шу сабаб олдиндаги икки баҳсда ғалаба қозонган тақдирда ҳам "Локо" билан очколари сони тенг келади. Ўзаро ўйинларда эса тошкентликлар мутлақ устунликка эга (икки учрашувда ҳам ғалаба қозонган).
Шу сабабли, "Локомотив" чемпионат тугашига 3 тур қолганида Суперлигага чиқиш масаласини ижобий ҳал қилди. Энди тўғридан-тўғри юқори лигага чиқиш учун "Динамо" ва "Қўқон-1912" кураш олиб боради.
Фикрлар