
Про-лига. "Шўртан" рақибини теннисча ҳисобда мағлуб этди
Про-лига 6-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Арал Самали" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйинда голларга Фарҳод Имамов, Жавоҳир Хасанов, Муҳриддин Зоиров (дубль), Чориёр Турсунқулов ва Элдор Эргашев муаллифлик қилди. Меҳмонлар бугун майдонни голсиз тарк этадиган бўлди.
Мазкур натижадан сўнг "Шўртан" очколари сонини 7 тага етказиб, 6-ўринга чиқиб олди.
"Арал Самали" ҳисобида 4 очко мавжуд. Жамоа айни пайт жадвалнинг 9-поғонасидан жой олган.
Фикрлар