Про лига. Сўнгги турда қайд этилган натижалар билан танишинг!

TIGGO 2 PRO

Про лиганинг 2023 йилги мавсуми якунланди. Бу мавсум чемпионлигини "Локомотив" 48 очко билан қўлга киритди. Самарқанднинг "Динамо" клуби 41 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. 

Сўнгги турда мухлислар "Навбаҳор-Фарм" - "Локомотив", "Юниред" - "Арал", "Шўртан" - "Динамо", "Машъал" - "Хоразм" ва "Ғиждувон" - Қўқон-1912" қарама-қаршиликлари гувоҳи бўлди.

"Навбаҳор-Фарм" - "Локомотив" баҳси меҳмонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Али Абдураҳмонов 21 (0:1), Анвар Алижонов 37 (0:2), Али Абдураҳмонов 43 (0:3) ва Алижон Алижоновлар 47 (1:3) муаллифлик қилди.

"Юниред" - "Арал" ўйини 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугади. Асомиддин Маматов 88-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Норхон Шерипов, 93-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. "Арал" аъзоси Дамир Низанов 70-дақиқада қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.

"Шўртан" - "Динамо" баҳси анча қизғин кечди. Унда ғузорликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Зафар Полвонов 78-дақиқага келиб ҳисобни очган бўлса, Душан Мийич 90+14да ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (2:0). Жавлонбек Маликов 90+16-дақиқада пенальтидан гол урди. Бундан ташқари, Зафар Полвонов бугун футболчилик фаолиятини якунлади. 

"Машъал" - "Хоразм" учрашувида Камронбек Абдулҳамидов 72-дақиқада киритган голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Бу гол  "Машъал"га ғалаба келтирди.

"Ғиждувон" - Қўқон-1912" ўйинида "отишма" бўлди. Қўқон жамоаси рақиб дарвозасига 8та гол урди ва ўз дарвозасидан битта тўп олиб чиқди. Голларга Дониёр Исмаилов14 (0:1), Дониёр Исмаилов 52 (0:2), Анваржон Ҳожимирзаев 63 (0:3), Анваржон Ҳожимирзаев 66 (0:4), Темур Тулегенов 67 (1:4), Муроджон Комилов 71 (1:5), Шаҳзод Бешимов 77 (1:6), Санъат Шихов 78 (1:7), Авазхон Маматхўжаев 83 (1:8) муаллифлик қилди.

Турнир жадвалидаги ҳолат қуйидагича:

жава_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!