Про-лига. Таблога қара, Карл ёхуд "Янгиер" ўз уйида "Зомин"ни мағлуб этди

Про-лига 15-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Зомин" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Майдон эгалари сафида ягона голга Жаҳонгир Абдусаломов муаллифлик қилди. Меҳмонлар бу баҳсда гол ура олмади.

Мазкур натижадан сўнг "Янгиер" очколари сонини 20 тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. "Зомин" ҳисобида 6 очко мавжуд бўлиб, жамоа  сўнгги поғонани банд этган.

Яна бир эътиборли томони мазкур ўйин бўлиб ўтган стадионнинг ҳолати. Баҳолаш учун биргина табло акс этган сурат етарли бўлади, бизнингча.

  • Про лига
  • 15-тур

Янгиер

1 : 0

12/08/2022 17:00

Зомин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!