Про-лига. "Турон" ва "Машъал" йирик ҳисобда зафар қучди, "Андижон"да эса нурсиз дуранг
Про-лига 11-туридан ўрин олган уч учрашув якунига етди. "Арал Самали" - "Турон" баҳсида меҳмонлар йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мазкур натижадан сўнг "Турон" очколари сонини 25 тага етказиб олди. Жамоа жадвалда етакчилик қилиб турибди. "Арал Самали" ҳисобида 8 очко мавжуд бўлиб, клуб 8-ўриндан жой олган.
"Зомин" - "Машъал" ўйинида меҳмонлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, муборакликлар очколари сонини 20 тага етказиб, жадвалда 3-ўрнини мустаҳкамлаб олди. "Зомин" 6 очко билан сўнгги поғонани банд этиб турибди.
"Янгиер" - "Андижон" беллашувида ҳисоб очилмади. Мазкур натижа орқали "Андижон"нинг очколари сони 22 тага етди. Жамоа 2-ўринни эгалалб турибди. "Янгиер" ҳисобида 16 очко бор бўлиб, клуб 5-поғонадан ўрин эгаллаган.
Фикрлар