Про лигадаги марказий ўйин "УзРепорт" томонидан тасвирга туширилади
Про лига 20-туридан олган “Қўқон-1912” — “Динамо” учрашувининг аҳамияти анча юқори. “Локомотив” Суперлига йўлланмасини ўтган турда қўлга киритган бўлса, иккинчи йўлланма айнан Қўқон ва Самарқанд жамоалари ўртасидаги кураш ғолибига насиб қилиши катта эҳтимол.
Шундан келиб чиққан ҳолда, Про лиганинг марказий ўйинида ВАР тизимидан фойдаланиш режалаштирилди. Бу борада “УзРепорт” телеканали ҳам режани қўллаб-қувватлаган ҳолда учрашувни тасвирга тушириш масаласида ёрдам беришга қарор қилди.
9 октябрь кунги беллашув Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Айни вақтда ВАР тўлақонли ишлай олиши учун техник томондан тайёргарлик ишлари кетмоқда.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар