Профессионал бокс IBF рейтинги янгиланди. Ҳамюртларимиз ўрни билан танишинг

  • 13 апрель, 2022, 07:32
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс федерацияси (IBF) ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ушбу йўналишда 3 нафар боксчиларимиз кучлилар сафида қайд этилган. 

Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 4-ўрин, Шаҳрам Ғиёсов 11-ўринда ўзгаришсиз қолди. 

Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) IBF камари эгаси ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев рейтинг юқорисида чемпионлик ўрнидан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!