ПСЖ 18 ёшли ярим ҳимоячисини 55 миллионга сотди
ПСЖ таркибида тўп суриб келган ёш вингер Ибрахим Мбайе энди ўз фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиради – у «Астон Вилла» жамоасига ўтди.
The Athletic нашри маълумотларига кўра, ушбу трансфер учун бирлашма 55 миллион евро тўлайди. Бу сумма «Астон Вилла» учун йирик сармоя ҳисобланиб, клубнинг янги мавсум олдидан таркибни жиддий кучайтиришга интиляётганини кўрсатади.

Фикрлар