ПСЖ АҚШдан ўзига кўп гол урадиган зўр ҳужумчи танлади
УЕФА Чемпионлар лигаси ва Франция чемпионатининг амалдаги ғолиби "Пари Сен-Жермен" АҚШ чемпионатида ўйнаётган янги ҳужумчи номзодини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда El Correo de Andalucía нашри хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, парижликлар "Цинциннати" клуби форварди Кевин Денкига жиддий қизияпти. Футболчига талаб юқори: унинг хизматларига "Тоттенхэм", "Боруссия Дортмунд", шунингдек, "Бетис" ва "Лилл" жамоалари ҳам даъвогарлик қилмоқда.
25 ёшли Кевин Денки Того терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Того — Ғарбий Африкада жойлашган давлат. Жорий мавсумда у "Цинциннати" сафида 17 ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 4 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар