ПСЖ "Арсенал" ҳимоячиси учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр

Франциянинг амалдаги чемпиони - "Пари Сен-Жермен" клуби "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельеринни ўз сафда кўрмоқчи.

TodoFichajes нашрига кўра, парижликлар 25 ёшли испан футболчиси учун “канонирлар”га 30 миллион евро тўлашга тайёр. Айтиш керакки, Бельерин ПСЖ сафида шартномани узайтиришни истамаётган Тома Менье ўрнини эгаллаши мумкин. Ўз навбатида лондонликлар ҳам янги трансферларга пул топиш мақсадида Бельеринни сотишга рози бўлиши мумкин.

Эктор жорий мавсум “Арсенал” сафида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!