ПСЖ

Парижликлар “Боруссия”да тўп суриш учун Дортмундга кетиб қолган Тома Менье ўрнига кучли ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. Томас Тухель бу бўшлиқни “Арсенал”да тўп сураётган Эктор Бельерин билан тўлдирмоқчи.

 ПСЖ раҳбарияти сўнгги икки мавсумда “Арсенал”нинг асосий таркибидаги жойини бой бериб қўяётган 25 ёшли испаниялик футболчи учун таклиф тайёрламоқда.

Томонлар  трансфер ишларини мавсум якунлангач бошлайди. Агар “Арсенал” Еврокубокларга йўлланма ола билмаса, бир неча етакчи футболчилари, хусусан Бельериндан ҳам воз кечишига тўғри келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)