ПСЖ асосий рақобатчисини мағлуб этиб, 1 поғона юқорилади

УЕФА Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган ПСЖ - "РБ Лейпциг" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги ягона гол 11-дақиқада Неймар томонидан киритилди. Анхель Ди Мария ишлаган пенальтини бразилиялик футболчи аниқ амалга ошириб, жамоасига 3 очко келтирган гол муаллифига айланди.

Ушбу ғалабадан кейин парижликлар 6 очко билан "H" гуруҳида 2-поғонани банд этган. Худди шунча очкога эга "РБ Лейпциг" тўплар нисбатига кўра, 3-ўринда жойлашган.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди.

  • 90+6'

    Парижликлар барча тўпларни узоқлаштирди.

  • 90+5'

    Сўнгги дақиқаларда меҳмонлар штурм уюштирмоқда.

  • 90+4'

    Рафиньянинг ўткир бурчакдан берга зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 90+2'

    ПСЖ ўйин сўнгини тўп назорати билан ўтказмоқчи. Бироқ немислар бунга рози эмас. Улар прессинг уюштиряпти.

  • 90'

    Асосий вақтга 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Неймар ва Мбаппе майдонни тарк этди. Улар ўрнига Моизе Кин ҳамда Пабло Сарабия ўйинга қўшилди.

  • 87'

    Анхелиньо жамоаси учун муҳим бўлган ҳужумлардан бирини ноаниқ узатмаси билан кўкка совурди.

  • 84'

    Ҳозиргина майдонга тушган Вератти огоҳлантирилди. Ўйин кескин курашларга бой ўтяпти.

  • 84'

    Марко Вератти ўйинга қўшилди. У Андер Эррерани адмаштирди.

  • 82'

    Андер Эррера огоҳлантирилди.

  • 79'

    Немислар бу сафар ҳам бурчак зарбасидан гол ура олмади. Поулсеннинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Тезкор қарши ҳужмга ўтаётган Хайдарани чалиб йиқитган Алькантара огоҳлантирилди.

  • 76'

    "Буқалар" бурчак зарбасидан наф чиқара олишмади.

  • 74'

    Неймар марказда йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўриндан туриши кераклигини уқтирди.

  • 72'

    Рақибини алдаб ўтолмаган Неймар унга нисбатан қўполлик ишлатди. Бразилиялик футболчи жамоасининг қарши ҳужумини барбод қилди.

  • 69'

    Анхелиньо марказга тўп оширди. Иаркиньос уни катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 66'

    Эмиль Форсбергнинг зарбаси кучсиз чиқди. Навас уни осонликча ушлаб олди.

  • 64'

    Анхель Ди Мария ўрнига Рафа Алькантара ўйинни давом эттиради.

  • 63'

    Меҳмонлар сафида Норди Мукиеле ҳамда Дани Ольмо захирага олинди. Улар ўрнига Вилли Орбан ва Жастин Клюйверт ўйинга қўшилди.

  • 60'

    Нагельсманн шогирдлари иккинчи 45 дақиқаликни фаолроқ ўтказяпти. Бироқ аниқ зарбадан дарак йўқ.

  • 57'

    Неймар бирга-бир вазиятга чиқишига ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Гулачи йўқ қўймади.

  • 56'

    Мбаппе техник ҳаракатлари билан рақибини алдамоқчи бўлди. Бироқ Конате уни зарарсизлантиришни уддалади.

  • 53'

    Забицер ва Мбаппе тўп учун кураш олиб борди. Килиан рақибининг қўлини босиб олди. Забицерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 51'

    Жарима майдони ташқарисидан Забицер омадини синаб кўрди. Бу сафар ҳам тўп дарвозага кирмади.

  • 49'

    Қанотдан узатилган тўпни Форсберг дарвозага йўллади. Хавфли чиққан зарба ноаниқ кетди.

  • 48'

    Бўлимни меҳмонлар ҳужум билан бошлади. Жарима майдонига узатилган тўпни Маркиньос узоқлаштирди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Форсбергнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Тайм сўнгида тўп назорати меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 41'

    Забицерга нисбатан очиқчасига қоида бузган Неймар огоҳлантирилди.

  • 39'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган мезбонлар яхши вазият ярата олди: Мбаппе рақиб жарима майдонида тўп учун фаол кураш олиб борди ва йиқилди. Ҳакам ҳозирча жим.

  • 38'

    Хайдаранинг зарбасидан кейин тўп рекашет натижасида ноқулай кўриниш олди. Аммо Навас уни қайтара олди.

  • 35'

    Мбаппе дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи унга ҳалал беришни уддалади.

  • 33'

    Футболчилар бироз асабларини жиловлолмай қолди. Ҳакам вазиятга аралашиб, уларни тинчлантирди.

  • 31'

    Ди Мария узоқ масофадан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

  • 29'

    "Буқалар" рақиб дарвозаси қаршисида хавф туғдира олмаяпти.

  • 26'

    Забицер Мбаппега алданди ва уни йиқитди. Стандартдан жарима майдонига Неймар тўп оширди. Дарвозабон уни эгаллаб олди.

  • 24'

    Жарима тўпидан Нкунку пас амалга оширди. Бироқ шериклари унинг узатмасини дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 22'

    Ди Мариянинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон ортиқча қийинчиликсиз эгаллаб олди.

  • 19'

    Мезбонлар орқа чизиқда тўпни бир-бирларига узатишда хатога йўл қўйди. Бироқ тезда яна тўпни олиб қўйишди.

  • 17'

    Назорат ҳамон парижликларда. Улар марказда тўпга эгалик қиляпти.

  • 15'

    Мбаппенинг узатмасидан кейин жарима майдонига ёриб кирган Неймар тўпни ўзига бўйсундира олмади. Ҳимоячилар уни зарарсизлантира олди. Бироқ тўпга яна эга чиққан Мбаппе зарба берди. Ноаниқ.

  • 13'

    Форсберг узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Зарбага аниқлик етишмади.

  • 12'

    Немислар голга реакция билдира олди. Аввалига Забицернинг зарбасини қайтарган Навас такроран зарба берган Упамеканонинг уринишини ҳам бартараф этди.

  • 11'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Неймар ҳисобни очди!

    11 метрлик нуқта қаршисига келган Неймар ўзидан ўнг бурчакка зарба йўллаб, дарвозабонни ожиз қолдирди.

  • 9'

    Иккинчи темп билан олдинга ўтган парижликлар пенальти ишлаб олди. Жарима майдони ичида Забицер Ди Марияни йиқитди.

  • 9'

    Стандарт вазиятдан Ди Мария узатма амалга оширди. Олдинроққа чиққан Гулачи тўпни ушлаб олди.

  • 6'

    Ҳар икки жамоа вакиллари биттадан ҳужум уюштирди. Бироқ тўп жарима майдонига кирмади.

  • 4'

    Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.

  • 2'

    Эмиль Форсберг дастлабки дақиқалардаёқ Паредесга нисбатан анча жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам ҳеч иккиланмай унга карточка кўрсатди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ҳам ортда қолди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Чемпионлар Лигасининг ёқимли мадҳияси янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!