ПСЖ асосий трансфер мақсадидан воз кечди

ПСЖ "Милан" дарвозабони Жанлуижи Доннарумма трансферидан воз кечди. Бу ҳақда "Football Italia" нашри хабар тарқатди. 

Манбанинг ёзишича, парижликлар дарвозабон Кейлор Навас билан шартномани узайтиргани боис Доннаруммани харид қилиш фикридан қайтган. 

"Россонерилар" футболчи учун энди асосий даъвогар "Ювентус" бўлиб турибди. "Кекса сеньоралар" Жанлуижини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Унинг амалдаги шартномаси ёзда якунига етади.

Жорий мавсум 22 ёшли посбон 32та ўйинда майдонга тушиб, 38та гол урган ва 9та ўйинда дарвозаси дахилсизлигини сақлаб қолган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!