ПСЖ "Барса"га қарши баҳс олдидан юлдузидан айрилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Сешанба куни Чемпионлар лигасида мусобақанинг амалдаги ғолиби ПСЖ ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилади. 

Бироқ Лига 1 етакчиларидан бири ҳисобланган Нуну Мендеш ушбу учрашувда майдонга тушмаслиги эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, португалиялик юлдуз ҳимоячи Франция чемпионати доирасида «Страсбург»га қарши ўйинда жароҳат олган. Шу боис у «Барселона»га қарши баҳсни катта эҳтимол билан ўтказиб юбориши айтилаяпти.

Эслатиб ўтамиз, шанба кечқурун ПСЖ сафарда «Страсбург» устидан иродавий ғалабага эришди – 3:1. Париж жамоаси таркибида Илья Забарний, Усмон Дембеле ва Дезире Дуэ гол муаллифлари бўлишди.

ПСЖ – «Барселона» учрашуви сешанба, 20 октябрь куни бўлиб ўтади. Нуну Мендеш ўйинга тайёр бўлмаса, парижликлар ҳимоясининг чап қанотида катта эҳтимол билан Люка Динь ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!