
ПСЖ "Барса" юлдузини сотиб олиши мумкин!
"Барселона" дарвозабони Иньяки Пенья фаолиятини Франциянинг ПСЖ жамоасисида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Fichajes" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, француз клуби "Барселона" дарвозабонини Жанлуижи Доннаруммага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Жорий мавсумда 26 ёшли кепер барча мусобақаларда 22 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ўтказиб юборди ва 6 баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Пеньянинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт унинг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иньяки ва каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўртасида совуқ муносабатлар борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар