
ПСЖ "Барса"нинг муҳим ўйинчисини сотиб олмоқчи
ПСЖ жамоани кучайтириш вариантларини ўрганмоқда. "TodoFichajes" порталининг хабарига кўра, Лига 1 гранди "Барселона" ярим ҳимоячиси Гавига бўлган қизиқишини кучайтирган. Парижликлар бош мураббийи Луис Энрике 20 ёшли футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда.
Шу билан бирга, "Барселона" Гавини жамоанинг келажаги учун муҳим ўйинчи деб ҳисоблайди ва уни сотмоқчи эмас. Каталонияликларнинг позициясига фақат жиддий молиявий муаммолар таъсир қилиши мумкин.
"Transfermarkt" портали мутахассисларининг баҳосига кўра, Гавининг трансфер қиймати 70 миллион евро. Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2030 йил ўрталарига қадар давом этади.
Испаниялик хавбек жорий мавсум барча турнирларда 28 та учрашувда майдонга тушиб 2 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.
Фикрлар