ПСЖ "Барселона" ҳимоячисини ўз таркибига қўшиб олмоқчи
ПСЖ "Барселона" ҳимоячиси Жюль Кундега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Deadlinedaylive" нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Париж клуби франциялик футболчининг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб ҳимоячини ўзининг севимли позицияси ҳисобланган ҳимоя марказида ҳаракат қилишига ишонмоқда.
Ҳимоячи ҳозирда ҳимоя чизиғининг ўнг қанотида ҳаракат қилмоқда ва бу позициядаги энг яхши ҳимоячилардан бирига айланиб улгурди.
Маълумот учун, футболчининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт маълумотларига кўра ҳимоячи 55 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар