ПСЖ "Барселона" ва АПЛ грандлари қизиқаётган ҳужумчини сотиб олмоқчи
ПСЖ "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альварес трансфери ҳақида ўйламоқда.
Парижликлар бош мураббийи Луис Энрикега 25 ёшли аргентиналик футболчининг ўйинини ёқмоқда ва уни ПСЖ ҳужум чизиғини кучайтириш учун идеал номзод деб ҳисобламоқда.
Журналист Саша Тавольерининг Sky Sports нашрига маълум қилишича, Париж клуби бир неча ҳафтадан буён трансфер масаласини ўрганмоқда, Альвареснинг ўзи эса Энрике қўл остида ўйнашдан мамнун бўларди.
Хулианга "Барселона" ва АПЛнинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо Аргентина терма жамоаси сафидаги жаҳон чемпиони Англияга қайтишни истамаяпти. Агар клублар келишувга эришса, у ПСЖга ўтишга тайёр.
Таъкидланишича, "Атлетико" форвардни 120 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Альварес жорий мавсум Ла Лигада 12 та ўйинда 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар