ПСЖ "Бавария" юлдузини сотиб олишни кўзламоқда
"Бавария" футболчиси Майкл Олисе фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Париж клуби Олисе учун мюнхенликларга ёзда 100 миллион евролик таклиф жўнатишни режалаштирмоқда. Лекин "Бавария" вингерни сақлаб қолиш ниятида ва унга янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Франциялик футболчининг Германия клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Унинг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 130 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли вингер жорий мавсум Мюнхен клуби сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол киритди ва 21 та голли узатма амалга оширган.



Фикрлар