ПСЖ "Бавария"га таклиф тайёрлаб қўйди

"Бавария" ҳимоячиси Лука Эрнандес келаси трансферлар ойнаси вақтида ПСЖга кўчиб ўтиши мумкин. Франциялик футболчи Мюнхен клуби асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйди, "Бавария" эса, катта маошли захира футболчисини сотиб юборишни маъқул кўрмоқда.

Ўз навбатида, ПСЖ қанот ва марказда бирдай ўйнайдиган ҳимоячига эҳтиёж сезмоқда. "Бавария"да вужудга келган вазият эса, парижликларнинг ушбу муаммосини ҳал қилиши мумкин.

Таъкидланишича, Франциянинг амалдаги чемпионлари 24 ёшли ҳимоячи учун немис клубига 45 миллион евро таклиф қилмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!