ПСЖ "Бенфика" ҳужумчиси учун 90 миллион евро тўлашга тайёр
Португалия терма жамоаси ва Лиссабоннинг "Бенфика" клуби ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини Европа топ-5 чемпионатида давом эттириши мумкин. Инсайдер Экрем Конурнинг ёзишича, ҳужумчи хизматларига Франциянинг ПСЖ клуби қизиқмоқда.
Парижликлар ёзда футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бориш ниятида. Гонсалунинг трансфери учун Лига 1 чемпиони раҳбарияти 90 миллион евро тўлашга тайёр.
20 июнда 22 ёшга тўладиган Рамуш Португалия чемпионатининг сўнгги мавсумида 30 та баҳс ўтказиб, 19 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар