ПСЖ бир “қарға” учун 115 миллион евро тўлайдиган бўлди
ПСЖ раҳбарияти “Ньюкасл” етакчиси Бруно Гимарайншни ўз сафига қўшиб олмоқчи ва бу трансфер учун “қарғалар”га 115 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Sport.es сайти хабар тарқатди.
Манбага кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике бразилиялик футболчига жиддий қизиқиш билдиряпти ва уни ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи.
“Ньюкасл” Брунони 2022 йилнинг ёзида “Лион”дан трансфер қилган эди ва бир неча гранд клублар чорлаётган ўйинчини қўйиб юборишни истамаяпти.
26 ёшли футболчи Transfermarkt портали экспертлари томонидан 85 миллион еврога баҳоланмоқда. Париж клуби хўжайинлари бу трансферни катта сумма эвазига уддаламоқчи бўляпти.
Фикрлар