ПСЖ бош мураббийликка кутилмаган мураббийни чақирди
ПСЖ раҳбарияти жамоа мамлакат чемпиони бўлганига қарамай, бош мураббий Маурисио Почеттинони истеъфога чиқаришга қарор қилган. Парижликлар учун ички чемпионатдан кўра, Чемпионлар лигасидаги ғалаба муҳимроқ ҳисобланади.
ПСЖни бошқаришга асосий номзодлар сифатида Зинедин Зидан, Йоахим Лёв, Антонио Конте ва Тиаго Мотти эътироф этилаётган эди. Бироқ спорт директори Леонардо кутилмаган мутахассисни илгари сурмоқда.
У жамоани 47 ёшли мутахассис Сержиу Консейсауга топширмоқчи. Бу мураббий жорий мавсумда “Порту”ни Португалия чемпиони қилди. Унинг амалдаги шартномаси яна икки йил давом этиши боис, парижликлар маълум миқдорда балад пули тўлашига тўғри келади.
Фикрлар