ПСЖ бу трансфер борасида шошилмаяпти

Sky Sports нашри хабарига кўра, ПСЖ "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш фикридан қайтиши мумкин. Сабаби футболчининг агенти музокаралар ижобий якунланмаган.

Франциялик футболчининг ҳозирги маоши йилига 17 миллион еврони ташкил қилади, бироқ аввалроқ Поль Парижга кўчиб ўтиш ёки Туринга қайтиш учун маошини камайтиришга тайёрлиги хабар қилинганди.

Таянч ярим ҳимоячисининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2022 йилнинг июнида якунига етади. ПСЖ ва “Ювентус” Погбага асосий давогар ҳисобанади.

Поль 2016 йилдан бери "Манчестер Юнайтед"да тўп тепади. 2021/22-йилги мавсумда ярим ҳимоячи “қизил иблислар” сафида барча турнирлар доирасидаги 27 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 9 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!