ПСЖ дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди
ПСЖнинг россиялик дарвозабони Матвей Сафонов "Фламенго"га қарши Қитъалараро кубокнинг финал баҳсида чап қўлини синдириб олди. Футболчи жароҳат туфайли камида 3-4 ҳафта майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда "Пари Сен-Жермен" матбуот хизмати.
"Фламенго" билан ўйинда Сафонов тўртта пенальтини қайтарди ва парижликларга кубокни қўлга киритишга ёрдам берди. Матвей 2024 йилнинг ёзидан бери ПСЖ шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда россиялик дарвозабон клуб миқёсидаги барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда тўртта ўйинда майдонга тушди.
Шу тариқа, парижликларнинг иккала посбони Лука Шавелье ва Сафонов клуб лазеритида. Франция кубогидан ўрин олган учрашувда эса, ПСЖ дарвозасини 19 ёшли Ренато Марин қўриқлайди.



Фикрлар