ПСЖ де Лигт учун курашда фаворитга айланиб олди
Ads

ПСЖ клуби "Аякс" ҳимоячиси Маттейс де Лигт учун курашда фаворитга айланди.

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра Леонардо яна парижликлар сафида фаолият бошлагач 19 ёшли голландиялик футболчининг агенти Мино Райола билан музокараларни фаол тарзда олиб бормоқда. Маълумотларга қараганда ушбу музокараларда ПСЖнинг собиқ футболчиси Максвелл ҳам иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар 19 ёшли футболчи билан шахсий келишувга эришгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Маълумот учун, ПСЖ бундан аввал “Аякс”нинг бошқа бир етакчиси Френки де Йонг учун ҳам кураш олиб борган эди. Бироқ, у якунда “Барселона”ни танлади.