ПСЖ де Лигтни ўз томонига оғдириб олмоқчи
ПСЖ клуби “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигтни сотиб олишга жиддий бел боғлади.
19 ёшли голландиялик футболчи учун “Барселона” асосий даъвогар сифатида эътироф этилмоқда. Аммо, каталонияликлар унинг трансфери масаласида айрим муаммоларга дуч келишмоқда. Аниқроғи, “кўк-анор ранглилар” де Лигт учун амстердамликлар истаган маблағни тўлашмоқчи эмас.
Ўз навбатида ПСЖ ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Парижликлар маҳоратли футболчи учун “Аякс”га 85 млн евро тўлашга тайёр. Бундан ташқари унинг агенти Мино Райолани ҳам рози қилишга тайёр.
Фикрлар