ПСЖ де Хеа билан музокаралар ўтказмоқда
"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Давид де Хеа ҳамон ПСЖнинг диққат марказида бўлиб турибди.
Paris United нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар спорт директори Антеро Энрике бир неча ҳафта олдин испаниялик дарвозабоннинг вакиллари билан унинг трансфери масаласига гаплашган.
Таъкидлаш керакки, де Хеанинг МЮдаги келажаги ушбу жамоанинг мавсум якунида ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ёки кирита олмаслигига боғлиқ. Агар “қизил иблислар” қитъанинг энг нуфузли мусобақасига йўлланмани қўлга кирита олишмаса, у жамоадан кетади.
Маълумот учун, де Хеанинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар