ПСЖ Доннарумма билан музокараларни бошлади
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби “Милан” дарвозабони Жанлуижи Доннарумма билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, парижликлар18 ёшли италиялик посбоннинг хизматларига ўтган ёзги трансферлар давридаёқ қизиқиш билдиришган эди. Бироқ, Доннарумма якунда “россонерилар” билан амалдаги шартномасини узайтирган эди.

Эслатиб ўтамиз, агар “Милан” ЕЧЛ йўлланмасини қўлга кирита олмаса, бир қатор етакчи футболчилари билан ҳайрлашишига тўғри келади.