ПСЖ эртага янги мураббийи номини эълон қилади
ПСЖ эртага янги мураббийи номини эълон қилади. Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, бу бир неча кундан бери ишсиз юрган “Лилль” ва “Ницца”нинг собиқ устози Кристоф Галтье бўлиши кутилмоқда.
Кристоф эртага ПСЖ билан расман шартнома имзолайди. Эслатиб ўтамиз, бир йил аввал франциялик мутахассис "Лилль"га 2011 йилдан кейин илк бор чемпионликни қўлга киритишига ёрдам берганди.
Бугун ПСЖ Маурисио Почеттино билан шартнома бекор қилинганини эълон қилиши кутилмоқда. Аввалроқ, аргентиналик мураббий француз клуби билан ишдан бўшатилгани учун товон пули миқдори борасида келиша олмаётгани айтилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ўтган мавсум Франция чемпионлигини қўлга киритди. Аммо, парижликлар ЕЧЛ нимчорак финал босқичида “Реал”га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашганди.
Фикрлар