ПСЖ етакчиларидан бири ярим йилга сафдан чиққан бўлиши мумкин

ПСЖ ярим ҳимоячиси Хуан Бернат кеча “Мец”га (1:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда жиддий жароҳат олди.

GFFN нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли испаниялик футболчи ярим йил лазаретда даволаниши мумкин. Жамоа бош мураббийи Томас Тухель унинг тиззасидаги жароҳати жиддий эканини тасдиқлаган. Бу борадаги аниқ маълумотлар ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.

Бернат ПСЖ сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!