ПСЖ фақат бир шарт билан Матюидини "Ювентус"га қўйиб юборишга рози

Франциянинг ПСЖ клуби фақат “Монако”дан Фабиньони сотиб олган тақдирдагина ярим ҳимочиси  Блез Матюидини “Ювентус”га қўйиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Шундай бўлган тақдирда ҳам парижликлар 30 ёшли франциялик футболчини 25 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Ўз навбатида “Ювентус” Матюидига йилига 4 млн евролик маош ҳамда 4 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси аъзоси ўтган мавсум чемпионатнинг жами 34та турида майдонга тушиб, рақиблари дарвозасини 4 марта аниқ нишонга олишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!