ПСЖ футболчиси МЮ билан келишувга эришди
Ads

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Серж Орье фаолиятини “Манчестер Юнайтед” жамоасида давом  эттириши мумкин.

Француз ОАВда ёзишларича, 24 ёшли футболчи МЮ билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.

Энди жамоалар ўзаро трансфер суммасини келишув олсалар кифоя. Орье эса Англияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритди.

Илгарироқ, ивуралик футболчининг хизматларига “Челси” ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.