ПСЖ футболчисига яна бир мавсум Парижда қолишни маслаҳат беришяпти

"Яна бир мавсум Парижда қолиш Мбаппе учун фойдали бўларди. Уларда ажойиб жамоа бор. Чемпионлар Лигасини ютиш учун ҳам яхши имкониятга эгалар. Олдинги масумларда уларга нима етишмаганини билмайман, аммо ПСЖ мен учун доим фаворит. Буни "Боруссия" Дортмунд билан ўйинда ҳам исботлай олишди. Неймар ва Мбаппенинг ўйини чиққан пайтда нималарга қодирлигини ҳамма кўрди. Шундай кайфиятда давом этса, парижликлар исталган клубни мағлуб эта олишади", деди Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси.

Маълумот учун, Бакари Санья 2007-2016 йиллар мобайнида терма жамоа сафида 65 учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!