ПСЖ ҳимоячининг трансферини "Ливерпуль"дан аввал ҳал қилди

CHERY AUTO

"Пари Сен-Жермен" марказий ҳимояни кучайтириш арафасида. "Sky Sports" журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, парижликлар "Борнмут" ҳимоячиси Илья Забарнийни харид қилиш бўйича деярли келишувга эришди.

Tecno

Маълумотларга кўра, украиналик 21 ёшли ҳимоячи ПСЖ билан принципиал келишувга эришган. Трансфер суммаси бонуслар билан бирга, 70 миллион еврогача етиши мумкин.

Забарнийга бошқа топ-клублар, жумладан "Ливерпуль" ҳам қизиқиш билдирган, аммо англияликлар томонидан аниқ ҳаракат қилинмаган.

2024/25 йилги мавсумда Забарний "Борнмут" сафида 39 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt порталига кўра, унинг ҳозирги бозор қиймати 42 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!