ПСЖ ҳимоячиси аниқ паслар бўйича рекорд ўрнатди

CHERY AUTO

Украина терма жамоаси ва ПСЖ марказий ҳимоячиси Ильия Забарний аниқ паслар бўйича ўзининг шахсий рекордини янгилади.

Tecno

Гап шундаки, ҳимоячи Франция чемпионатининг 8-тур доирасида "Страсбург"га қарши баҳсда фаолиятидаги энг юқори кўрсаткични қайд этди. "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтган ўйинда футболчи  112 та аниқ пасни амалга оширди. Шу билан бир қаторда, украиналик ҳимоячи фаолиятида биринчи марта битта ўйинда 100 тадан ортиқ аниқ узатмани амалга оширди. 

Бундан аввалги энг яхши натижасини у 2024-25 йилги мавсумда "Борнмут" сафида "Кристал Пэлас"га қарши кечган баҳсда қайд этганди. Ўша ўйинда Забарнийнинг 91 та узатмаси шерикларига аниқ етиб борганди. 

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 9 та учрашувда майдонга тушиб, битта голни ўз хисобига ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию